Паралимпиада-2024: Ўзбекистоннинг топ-10'га кириши қийинлашди

Sport

image

Паралимпиада баҳслари якунланишига икки кун қолганда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.

6 сентябрь кунги дастурда ўзбекистонлик параспортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, делегациянинг умумжамоа ҳисобида ўз ўрнини мустаҳкамлашини таъминлади.

Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза жами 23 та медаль билан 12-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон каби 9 та олтин медалга эга Германия жамоаси кумуш медалларнинг кўплиги эвазига 11-ўринни банд этиб турибди. 12 та олтин, 10 та кумуш ва 15 та бронза, жами 37 та медалга эга Япония вакиллари 10-ўриндан мустаҳкам жой олди.

Ўзбекистоннинг энг яқин таъқибчиси Канада жамоаси бўлиб турибди. Америка қитъаси вакиллари 8 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза, жами 23 та медаль жамғаришга улгурди.

Кучли учликни Хитой, Британия ва АҚШ жамоалари ташкил этиши аллақачон аниқ бўлиб улгурганди. Кучли бешликка эса Нидерландия ва Италия жамоалари киришни уддалади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends