Панжшердаги воқеаларга ким сабаб бўлгани айтилди 

Олам

image

Афғонистоннинг “Толибон” ҳокимиятига бўйсунмай келаётган Панжшердаги воқеалар бу тарзда ривожланишига вилоятда жосус борлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда “Афғонистон Ислом партияси” етакчиси Гулбиддин Ҳикматёрнинг тегишли баёнотига асосланиб хабар берилган.

Ҳикматёрнинг фикрига кўра, Панжшердаги қурол-яроғ ва техника захиралари шу қадар катта бўлган-ки, улар бутун мамлакат учун етарли бўларди.

Таъкидланишича, ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоси Афғонистон ҳукумати бир партияли бўлиши кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилнинг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар Афғонистонни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати ҳокимиятни эгаллади. Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШга ҳамкор ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди.

Ҳозиргача Афғонистонда “Толибон” билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашиб келаётганди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб борди. Бироқ, қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд қўлга олинмаган. Ҳудуддаги қаршилик ҳаракатлари ҳамон давом этаётгани айтилмоқда.

Бу орада ОАВда Аҳмад Масъуд мамлакатни тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироз ўтиб эса улар рад этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Панжшер

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг