Америка компанияси зумрад қазиб олиш учун Афғонистонга 10 млн доллар беради
Олам
−
04 Декабрь 2023
4506Афғонистоннинг Панжшер вилояти расмийлари янги топилган 40 га яқин зумрад конини қазиб олиш бўйича ишлар бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, "TOLOnews" хабар берди.
Панжшер губернатори Муҳаммад Ҳаким ҳудуддаги 500 дан ортиқ конда зумрад қазиб олиш ишлари давом этаётгани, АҚШ компанияси вакили билан учрашувда зумрад қазиб олиш учун илғор ускуналар етказиб бериш бўйича келишувга эришилганини маълум қилган.
"Америкалик йирик тадбиркорлардан бири Афғонистондаги зумрад конларига 10 миллион доллар сармоя киритишга рози бўлди", деган у.
Статистик маълумотларга кўра, Панжшер зумрад конларида етти мингга яқин афғонистонлик ишлайди. Мутасаддиларнинг айтишича, айни пайтда замонавий асбоб-ускуналарнинг йўқлиги жиддий муаммога айланган.
Панжшер губернатори ушбу вилоят конларидан қазиб олинган зумрадлар 1,5 миллион долларга сотилганини ҳам қўшимча қилган.
Маълумот ўрнида, “Толибон”нинг Кон-руда ва нефть вазирлиги умумий қиймати 6,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган еттита конни қазиш бўйича турли компаниялар билан келишувларни имзолаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь