Пандемиянинг қийин кунлари ҳали олдинда – Меркель

Олам 4992
image

Германия Ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалиши ниҳоят назорат остига олиниши мумкин, деб умид қилмоқда, аммо яқин бир неча ҳафта пандемия бошланганидан бери энг қийин давр кириб келиши мумкин. Ушбу башорат Германия канцлери Ангела Меркелдан чиққан.

“Кўпгина шифохоналарда шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ортиқча юк билан ишламоқда. Рождество ва Янги йил байрамлари касадллик юқтириш даражасига қандай таъсир қилишини ҳозирча айтиш имконсиз. Вирус мутациялари ҳақида эшитган нарсаларимиз ҳам ташвишни камайтирмайди, аксинча, уни кучайтиради. Пандемиянинг қийин кунлари ҳали олдинда”, дейди Меркель.

Бундай вазиятда, канцлернинг сўзларига кўра, биринчи навбатда коронавирусга чалинганлар сонини 2020 йил ёзи ва кузида Германияда бўлган даражагача камайтириш керак. Бу шифокорларга индивидуал инфекцияларни кузатиб бориш ва вирус занжирларини дастлабки босқичда синдириш имконини беради.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 3
t
×