Пандемия вақтида кафе ва ресторанларга қандай талаблар қўйилди?
Жамият
−
09 Июнь 2020
8389Хабарингиз бор, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 15 июндан ресторан, кафе ва умумий овқатланиш жойлари фаолиятига рухсат берилган эди.
Пандемия шароитида умумий овқатланиш масканлари аввалгидек бемалол ишлай олмайди. Эндиликда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, амал қилинадиган бир қатор талаблар белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева брифингда маълум қилди.
Умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланишига қуйидаги талаблар белгиланди:
• банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
• фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
• столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
• бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
• ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Эслатиб ўтамиз, махсус комиссия қарори билан “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларда 8 июндан диний муассасалар фаолиятини тиклашга рухсат берилди.
LiveБарчаси