Пандемия вақтида қандай кийимлар кийиб юрган маъқул?

Саломатлик

image

Зич матодан тайёрланган кийимларни кийиб юриш пандемия вақтида одамларни вирусдан бир мунча ҳимоя қилади. Бу ҳақда микробиологлар ва тўқимачилик соҳаси мутахассислари маълум қилишди.

Россия давлат университетининг Ҳунармандчилик ва тўқимачилик кафедраси мудири Ирина Рибаулинанинг сўзларига кўра, кийимда вирус зарраларининг сақланиши матонинг зичлигига боғлиқ. Мато қанчалик зич бўлса, унинг вирус ташувчанлик даражаси шунчалик паст бўлади. Жумладан, синтетик матолар юқоридаги тарифга мос тушади.

"Синтетик мато, сатин ёки атласдан тайёрланган кийимлар юқори зичликка эга. Трикотаж буюмлари эса аксинча, вирус учун айни муддао. Шу ўринда пайпоқларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Пайпоқлар вирусни ташиб юришга катта хизмат қилади", дейди Ирина.

Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, коронавирус мисда тўрт соатгача, пластик ва зангламайдиган пўлатда уч кунгача яшаши мумкин. Бу шуни англатадики, SARS-CoV-2 зарралари занжирсимон тугма (замок) ва тугмачаларга ёпишиши ва унда узоқ вақт туриши мумкин. Шунинг учун мутахассислар бундай декор элементлари бўлмаган кийимларни танлашни ёки уларни антисептик воситалар билан тозалаб туришни тавсия этяптилар.

"Соч учун аксесуарлар ҳам вирус ташиб юриши эҳтимоли катта. Чунки вируслар сочнинг ўзига ёпишиши мумкин. Шунинг учун пандемия пайтида уларни тез-тез ювиб туриш керак. Узун сочларни эса йиғиб юриш айни муддао", дейди мутахассис.

Сочлар борасида Москва физика ва технология институти доценти Олег Батишев ўз фикрларини билдириб ўтди. У пандемия вақтида сочларни йиғиб юриш фикрига қўшилишини маълум қилди.

"Назарий жиҳатдан, кўз ёки оғизга ифлосланган сочларнинг тушиши  касаллик юқтириб олишга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ташқарига чиққанда уларни йиғиб олиш яхшироқдир. Аммо вируснинг сочлардан қўлларга ёки шиллиқ қаватига юқиши ҳақида аниқ далиллар йўқ", дейди Олег Батишев.

Мутахассисларнинг фикрича, вирусдан ўзини ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли бу уйда қолишдир. Шу йўл билан одамлар ўзгалардан вирус юқтириб олишни олдини олган бўлишади.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Кийиниш

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг