Пандемия Ўзбекистонда ишсизликка қандай таъсир қилди?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида маълум қилди.

“Пандемиядан олдин Ўзбекистонда ўртача 1 млн. 350 мингга яқин ишсиз бўлган бўлса, пандемия вақтида бу 2 млн. га яқинлашган. Меҳнат муҳожирларимизнинг қарийб 550 мингга яқини мамлакатдан четга чиқа олмадилар ва улар ўзимизда ишлаб келишяпти.

Пандемия вақтида инқирозларга қарши кураш жамғармасидан 3,6 трлн маблағ ижтимоий объектларни қуришга ажратилган. Бунинг натижасида ҳар битта вилоятда 50 дан 60 тагача ижтимоий объектлар қурилиши бошланди. Шу жойларга биринчи навбатда меҳнат муҳожирлигига кета олмаган фуқароларимизни йўналтириб келмоқдамиз”, деди вазир.

Вазирнинг қайд этишича, ҳудудлардаги Бандлик марказлари орқали четга чиқиб кета олмаган меҳнат муҳожирлари яшаб турган ҳудудларида қурилаётган объектларга ўз касблари бўйича ишга жалб қилинмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри вилоятлар билан ҳам боғланган. Ўтган ойда Сергели туманидаги қурилаётган биноларга 1,5 мингга яқин меҳнат муҳожирлари қонуний тарзда ишга олинган. Улар ҳозир 1,5 миллон сўмдан 4,5 миллионгача ойлик маош оляпти 


Мақола муаллифи

Теглар

ишсизлик

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг