Пандемия тугагунча кутинг – Хитой ЖССТга вирус келиб чиқишини ўрганишни ортга суриши кераклигини айтди

Саломатлик

image
Помпео ҳам коронавирус Ухань лабораториясидан чиққанини маълум қилди north_east

Помпео ҳам коронавирус Ухань лабораториясидан чиққанини маълум қилди

Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавируснинг келиб чиқиши манбаларини оммавий текширув ўтказишни маъқулламоқда. Аммо бу ишни пандемия тугаганидан кейин ўтказилиши керак. Бу ҳақда бугун, 8 май куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чун маълум қилди.

Таъкидланишича, вазирлик вакили тергов “очиқ ва ошкора“ эканини ва уни ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус бошқариши кераклигини айтди. Шу билан бирга, Чун тергов “пандемия тугаганидан кейин тегишли вақтда“ ўтказилиши ва ЖССТ раҳбариятининг розилигини олиши кераклигини қўшимча қилди.

Аввалроқ, Хитойнинг Женевадаги БМТ ваколатхонасидаги элчиси Чен Ху, ХХР маъмурлари вируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойга халқаро экспертларни юборишдан кўра, коронавирус пандемиясини енгиб ўтишни муҳим деб ҳисоблаганини айтганди.

ОАВ, бир қатор давлатлар, шу жумладан Британия, Франция ва Германия Федератив Республикаси Хитойни коронавирусга қарши қандай курашганлиги ҳақида кўпроқ маълумот беришга чақирди. Бу орада АҚШ ва Австралия пандемия манбаларини текширишни ёқлашди.

Апрель ойида Қўшма Штатлар коронавирус қаердан келиб чиққанлиги ва нима учун ХХР унинг тарқалишини тезда тўхтата олмагани тўғрисида тўлиқ миқёсли текширув ўтказгани ҳақида хабар берилди. Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган битта версияга кўра, расмий Вашингтон вирус Ухандаги илмий лабораториядан келиб чиққанини истисно қилмайди.

Ухань маҳаллий вирусология институти CОВИД-19 пандемиясининг манбайи деган ҳар қандай фикрни рад этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус келиб чиқиши

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг