Пандемия сабаб “ақлдан озган” дунёда Россия ва Беларуснинг дўстлари кам – Лукашенко
Олам
−
22 Октябрь 2020
8268
Дунёда Россия ва Беларуснинг дўстлари кўп эмас. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашуви чоғида гапирди.
Бугун, 22 октябрь куни эрталаб Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин кутилмаган ташриф билан Минскка келди.
Сергей Наришкин ва Александр Лукашенко Минскдаги Мустақиллик саройида учрашган.
"Ҳозиргидек ғазабланган, пандемиядан "ақлдан озган" дунёда бизнинг дўстларимиз кам. Ростини айтсак, барчанинг бизга қизиқиши бор. Яъни, Россия ва Беларусга. Биз бунга муносабат билдиришимиз керак", дея таъкидлаган учрашувда Беларусь раҳбари.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан кейин бир қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда сайловни қайта ўтказиш талаб қилинди. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская сайловдан бир неча кун ўтгач, Литвага кетишга мажбур бўлган.
13 октябрь куни Тихановская мамлакат Ҳукумати мухолифат талабини бажармаса 13 кундан кейин барча корхоналарда иш ташлаш бошланишини айтиб, ультиматум қўйган.
LiveБарчаси