Пандемия қайси мамлакатда биринчилардан бўлиб якунланиши мумкин? 

Олам 12510
image

Швеция коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланган биринчи мамлакат бўлиши мумкин. Бундай фикрни шифокор-иммунолог Владислав Жемчугов билдирган

"Менимча, Швеция 60-70 фоиз иммунитет қатламига эга биринчи мамлакат бўлади. Чунки у ерда ҳамма коронавирусга чалиниб чиқади", дея таъкидлаган эксперт. 

У бу ҳолатни Швецияда коронавирусга қарши қаттиқ чеклов чоралари йўқлиги билан изоҳлаган.

Шу билан бирга, Жемчугов бу усул фақат ўз тиббиётига ишонган ва оғир беморларни сақлаб қолиш учун зарур ресурсларга эга бўлган мамлакат учун фойдали бўлишини тушунтирган.

Иммунолог Швециядаги пандемия шу билан тугайди деб ҳисоблайди. Чунки у иммунитет қатлами 70 фоиз бўлганда инфекция тарқалиши тўхтайди, деган фикрни илгари сурмоқда. 

Маълумот учун, Швецияда коронавирусга чалинганлар 124 мингдан ошган. 6 мингга яқин бемор вафот этган. 

Дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар 45 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 497
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×