Пандемия даврида қайси жиноят биринчи даражали муаммога айлангани айтилди

Олам

image

Кибер жиноятлар кўча жиноятларини ортда қолдирди ва коронавирус пандемияси вақтида энг асосий муаммога айланди. Бу ҳақда Халқаро полиция ассоциациясининг Россия бўлими раҳбари, генерал-лейтенант Юрий Жданов айтиб ўтган.

Пандемия шароитида кибер фирибгарлар “янада яқиндан, профессионал ва баркамол ҳаракат қила бошлади”, деди Жданов. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун кибер жиноятларга қарши кураш биринчи ўринда туради.

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Россияда кибер жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,9 фоизга ошган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида ҳам киберхавфсизлик масалаларига янада жиддий қарашмоқда. Бунинг сабаби соғлиқни сақлаш тизимиша қилинган бир қанча кибер ҳужамлар, шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари серверларига бузишга бўлган уринишлар бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, жаҳонда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кибер жиноят 71,4 фоизга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг