Палов индекси: энг арзон ош қаерда сотилди?

Жамият

image

2025 йилнинг январь ойида энг арзон палов Наманган вилоятида – 1 порцияси 23 000 сўмдан сотилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, унинг бир порцияси 35 700 сўм бўлган. Нархларнинг қимматлиги бўйича кейинги ўринлардан Бухоро (33 900 сўм) ва Хоразм (31 900 сўм) вилоятлари жой олган.

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган 1 порция паловнинг ўртача нархлари қуйида келтирилган:  

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 26 100 сўм 
  • Андижон вилояти – 31 200 сўм 
  • Бухоро вилояти – 33 900 сўм 
  • Жиззах вилояти –28 800 сўм 
  • Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм 
  • Навоий вилояти – 26 800 сўм 
  • Наманган вилояти – 23 000 сўм 
  • Самарқанд вилояти – 30 500 сўм 
  • Сурхондарё вилояти – 29 200 сўм 
  • Сирдарё вилояти – 25 700 сўм 
  • Тошкент вилояти – 27 300 сўм 
  • Фарғона вилояти – 26 600 сўм 
  • Хоразм вилояти – 31 900 сўм 
  • Тошкент шаҳри – 35 700 сўм

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг декабрь ойида ҳам энг арзон палов Наманган вилоятида эди. Ўшанда у ерда 1 порция ош 22 200 сўмдан сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

палов ош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made