“Пахтакор” ёзда Қозоғистон МТЖ аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
04 Апрель
4767Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ёзда Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Абат Аймбетовни ўз сафига қўшиб олиш учун уриниб кўради. Бу ҳақда “Aladop.kz” маълум қилди.
Манбага кўра, ўтган мавсум сўнггида “Астана” шарафини ҳимоя қилган Абатга қишки трансфер ойнасидаёқ “шерлар” таклиф билан чиққан, бироқ якунда футболчи Туркиянинг “Адана Демирспор” клубини танлаган. Ҳозирда янги жамоасида ўйин амалиёти камлиги сабаб футболчининг ўзи “Пахтакор” вариантини ўйлаб кўрмоқчи.
Маълумот ўрнида, 28 ёшли футболчи туркияликлар сафида ҳозиргача умумий 5 та ўйинда майдонга тушиб, жами 163 дақиқа майдонда ҳаракатланди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг ҳозирги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил этади.
LiveБарчаси