“Пахтакор” европалик футболчи харид қилди
Спорт
−
21 Июль 2022 13808 1 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби черногориялик ҳимоячи Илия Мартиновични ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифаларида маълум қилди.
28 ёшли Мартинович фаолиятини Черногориянинг “Ловчен” клубида бошлаган. Кейинчалик у Словениянинг “Алюминий” ва “Марибор” клубларида тўп тепган. Черногория терма жамоасида уч ўйинда майдонга тушган. “Шерлар” Мартинович билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Илия Мартинович фаолияти давомида 168 та учрашувда 4 та гол урган. Шунингдек, ҳимоячига умумий ҳисобда 43 та сариқ ва 4 та қизил карточка кўрсатилган.
Иброҳим Давронов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь