“Пахтакор” стадионида футболчилар ўртасида можаро юз берди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2022
20270Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” стадионида футбол тугаганидан сўнг жанжал юзага келганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 1 апрель куни соат 19:00 да “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтган.
Учрашув якунланганидан сўнг “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари футболчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Ушбу келишмовчилик, хизматга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилиб, оммавий тартиббузарликларнинг олди олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь