“Пахтакор” ОЧЛда тарихий натижа қайд этди
Спорт
−
27 апрел 2022 14581 1 дақиқа
Кеча, 26 апрель куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида ўтказилган учрашувда “Пахтакор” Саудия Арабистоннинг “Ат-Таъвун” клуби устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба орқали “шерлар” Осиё Чемпионлар лигасидаги ғалабалари сонини 50 тага етказиб олди. Қайд этиш жоиз, “Пахтакор” 49-ғалабасини ҳам “Ат-Таъвун”га қарши ўйинда қўлга киритган. Ундан сўнг кетма-кет Қатарнинг “Ад-Дуҳайл” ва Эроннинг “Сепахон” клубига имконият бой берилди.
“Пахтакор” ОЧЛда 50 та ғалабага эришган 4-жамоага айланди. Бунга қадар фақат “Ал-Иттиҳод” (50), “Чонбук Моторс” (66) ва “Ал-Ҳилол” (74) Осиё чемпионлар лигасида 50+ ғалаба кўрсаткичини қайд этган.
Маълумот ўринида, ОЧЛда "Д" гуруҳида иштирок этган “Пахтакор” 6 очко тўплади ва гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашди. Чемпионлар лигасида қатнашаётган яна бир ўзбек клуби “Насаф” эса бугун, 27 апрель куни соат 22:15 да “Ал-Виҳдат”га қарши кечадиган учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлмаса, мусобақанинг гуруҳ босқичини ижобий натижа билан якунлаши мумкин.
Маъруф Абдумаликов
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр