“Пахтакор” колумбиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Спорт
−
24 Январь
1807Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Брайан Риаскос трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “шерлар” колумбиялик футболчи Брайан Риаскос билан 1 йиллик шартнома имзолади. Риаскос янги жамоаси таркибида 94-рақам остида тўп тепади.
“Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасида тўп тепишимдан хурсандман. Туғилган йилимга монанд 94-рақамни танлайман ва “Пахтакор” мухлисларини ўз голларим билан хурсанд қиламан”, дейди Риаскос.
Маълумот ўрнида, 30 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида “Фламенго”, “Баргантино”, “Трофенсе”, “Фамиликан”, “Оливейренсе”, “Насьональ”, “Маритиму”, “Атлетико Уила”, “Металлист”, “Грассхопперс”, “Халиж”, “Газиентеп”, “Циндао” клубларида ўйнаган. У ўтган мавсумни Хитой чемпионатида ўтказди ва 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Пахтакор” Фламарион Жовиньо Фильо трансферини эълон қилганди.
LiveБарчаси