“Пахтакор” Эрон терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома тузди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Эрон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Муртазо Пуралиганжини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда “шерлар” клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, 34 ёшли футболчи Тошкент клуби билан 2026 йил охирига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Пуралиганжи “Пахтакор”га Эроннинг “Персеполис” клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Тажрибали ҳимоячи фаолияти давомида Эроннинг “Нафт” ва “Персеполис”, Хитойнинг “Тяньцзин” ва “Шэньчжэнь”, Қатарнинг “Ас-Садд” ва “Ал-Араби”, шунингдек, Бельгиянинг “Юпен” клубларида тўп тепган. У клублар миқёсида 300 га яқин учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, Пуралиганжи Эрон терма жамоаси сафида 54 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. У 2018 ва 2022 йилги Жаҳон чемпионатларида Эрон терма жамоаси таркибида иштирок этган. “Пахтакор” раҳбарияти тажрибали ҳимоячининг бой тажрибаси ва ишончли ўйини жамоага катта ёрдам беришини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг