Пакьяо мағлубиятдан сўнг, Филиппин халқидан кечирим сўради
Спорт
−
23 Август 2021
4934Профессионал бокснинг саккиз дивизиони бўйича собиқ жаҳон чемпиони 42 ёшли Менни Пакьяо (62-8-2, 39 КО) ярим ўрта вазн тоифасида WВА камари соҳиби кубалик Йорденис Угасга (27-4, 12 КО) қарши жангдаги мағлубиятидан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жанг қилишимга куч бергани учун Яратгандан ва ҳар доим ёнимда бўлгани учун ўз оиламдан миннатдорман. Ғалабага умид қилган бўлсам ҳам Угас ва унинг жамоасини табриклайман.
Жангни кузатган бутун дунёдаги мухлисларга раҳмат. Мени қўллаб-қувватлаган ҳар бир филиппинликдан миннатдорман. Мен ўз мамлакатим билан фахрланаман. Афсуски, ватанимга ғалаба келтира олмаганим учун узр сўрайман. Бироқ, қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Барчангизга чин юракдан раҳмат”, дейди “Пекман”.
Эслатиб ўтамиз, беллашув кеча, 22 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile” аренада ўтказилди. Дастлаб Пакьяонинг рақиби WВC ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Эрроль Спенс бўлиши керак эди, аммо жанг бекор қилинди. Ушбу вазнда WBO камари Теренс Кроуфордга тегишли.
Маълумот учун, Филиппин парламенти сенатори Мэнни Пакьяо профессионал боксда 72 та жанг ўтказиб, 62 марта ғалаба қозонган. 7 жангда эса мағлубиятга учраган. Йорденис Угас эса ўзи иштирок этган 31 жангнинг 27 тасида ғалаба қозониб, 4 марта мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь