Пакьяо фаолиятини якунлаши мумкин – Фредди Роуч

Спорт 907
image

Машҳур бокс мураббийи Фредди Роуч ўз шогирди, саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг Йорденис Угас билан жангдаги мағлубиятини изоҳлади. Сўнгра, мураббий 42 ёшли филиппинлик боксчи фаолиятини якунлашини ҳам истисно қилмади.

“Унинг фаолияти якунланишини тасаввур қилишни ҳам истамайман. Аммо бу кун келади, эҳтимол ҳозир содир бўлиши мумкин. У яхши жанг кўрсата олмади, Пакьяо нима қарорга келишини кутишдан бошқа чорамиз йўқ. Угас масофада жуда яхши ишлади. Унинг қўллари узун ва бўйи ҳам баланд. Мэнни Йорденисни таслим этиши қийин эди. Кубалик рақиб ажойиб жанг ўтказди”, дея фикр билдирган Фредди Роуч.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг, 22 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган WBA чемпионлик камари учун жангда Мэнни Пакьяо Йорденис Угасга мағлуб бўлди.

Маълумот учун, ярим ўрта вазн тоифасида WВC ва IBF йўналишлари чемпиони америкалик Эрроль Спенс ҳисобланади. WBO камари эса америкалик Теренс Кроуфордга тегишли.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 2.7
t
×