Бугун, 14 март куни Остона шаҳрида “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев билан Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда инспекция Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда анор импортига қўйилган чекловни бекор қилиш, шунингдек, карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати, икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида экспорт ва импорт қилинаётган мева-сабзавотларни фитосанитар кўрикдан ўтказишда ҳамкорликдаги назоратни янада кучайтириш сингари масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Қозоғистонга Ўзбекистондан анор олиб кириш учун ўрнатилган вақтинча тақиқ 14 мартдан олиб ташланишига эришилди.