Қозоғистон Тошкентга газ транзитидан фойда ола бошлади

Олам

image

Тошкентга Қозоғистондан транзит орқали газ кела бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев маълум қилди, деб хабар берди LS.

2018 йил охирида “Ўзтрансгаз” ва “КазТрансГаз” илк бор Қозоғистон ҳудуди орқали табиий газни Тошкент шаҳри истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.

Келишув шартларига кўра, Қозоғистон орқали 1 млрд куб метр газ Ўзбекистонга етказиб берилиши керак.

Бозумбаевнинг сўзларига кўра, мана шу келишув сабабли қиш мавсумида мамлакатнинг жанубий вилоятларида газ таъминотида узилишларнинг олди олинган.

“Январь ойида биз тарихда биринчи марта Тошкент газ таъминоти учун транзит тақдим этдик. Бу бизнинг газ-транспорт тизимларимиз имкониятидан тўлиқ фойдаланишга эшик очиб берди. Транзит тарифлар 1 минг куб метрга 2,9 долларни ташкил этади, бу тенг асосда, сабаби Қозоғистон ҳам ўз жанубини ўзбек транзити орқали таъминлайди”, деган вазир.

Аввалроқ, транзит ташувлар “Газли-Чимкент” ва “Бухоро газли тумани - Тошкент - Бишкек – Олмаота” магистрал газ қувури орқали амалга оширилиши маълум бўлганди.

Таъкидланишича, Қозоғистон ҳудуди орқали газ транзити Тошкентга қишки мавсумда энергетика мувозанатини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг