Озода Нурсаидованинг “Кўк жигули”си дунё рейтингида 2-ўринга чиқди 

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидованинг сўнгги треки 2 ҳафта давомида жуда кўп кўришлар сонига эга бўлди ва бутун дунёнинг тренддаги мусиқалар рўйхатида 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. 

Унинг билдиришича, тармоқларга жойланганига ҳали кўп бўлмаган “Кўк жигули” клипи сўнгги 2 ҳафта ичида 42 миллион марта кўрилган. Шунингдек, қўшиқ ушбу давр мобайнида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Россия трендида, шунингдек, Luxembourg чартида 1-ўринни банд қилган. 

Ҳозирда “Кўк жигули” клипи YouTube music global charts бутун дунё рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди. Хонанда ушбу натижа Ўзбекистон тарихида биринчи марта кузатилаётганини урғулаган.

“Яна озгина ҳаракат қилсак, Global`да 1-ўринга кўтариламиз” деб ёзиб қолдирган Озода Нурсаидова. 

Маълумот учун, Озода Нурсаидова 1974 йил 9 октябрда Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида туғилган. 1999 йилда Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган. 2021 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. У ўзбек эстрада санъатида “Муҳаббат қайдасан”, “Кетма”, “Асрасин” каби қўшиллари билан танилган. Шу кунга қадар унинг ўндан ортиқ концерт дастурлари бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг