Озарбайжондаги катта залда томошабинларсиз концерт тақдим этилди (видео)

Олам 2608
image

Кеча, 10 май куни Озарбайжонда миллий етакчи Ҳайдар Алиев таваллудининг 97 йиллиги нишонланди. Ҳар йил катта тантаналар билан ўтказиладиган ушбу байрам коронавирус пандемиси сабаб илк бор ўзгачароқ тартибда бўлиб ўтди.

Ҳайдар Алиев таваллуд куни бу ҳақиқий халқ байрами ҳисобланади. Одатда шу куни концерт дастурлари ва сайллар ўтказилади. Аммо бу йил анъанада ўзгариш бўлди. Оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Анъанага кўра, қилинган ягона иш Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Биринчи хоним – вице-президент Меҳрибон Алиева билан миллий етакчининг қабрига бориб, гулчамбар қўйгани бўлди.

Шу куни Озарбайжон ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида очилган Ҳайдар Алиев маданият марказида концерт дастурлари ташкил этиларди. Концерт бу йил ҳам ўтказилди, аммо онлайн шаклда. Дирижёр концерт залидан уйида турган оркестр аъзоларини бошқариб борди. Концертда чиқиш қилган хонандалар ҳам қўшиқни концерт залидан ижро этди.

Ҳайдар Алиев севиб тинглаган озарбайжонлик таниқли бастакорларнинг композицияларини мусиқа ва маданият олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари ижро этишди.

Маълумот ўрнида, Ҳайдар Алиев 1923 йил 10 май куни туғилган. У Озарбайжоннинг учинчи президенти. Ҳайдар Алиев 1993-2003 йилларда мамлакатга раҳбарлик қилган. Алиев замонавий Озарбайжоннинг “меъмори” ҳисобланади. У мамлакат иқтисоди инқирозга учраган ва фуқаролик уруши авж олган вақтда ҳокимиятга келган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.3
t
×