Озарбайжондаги ҳукмрон партия президентликка Алиев номзодини кўрсатди
Олам
−
12 Декабрь 2023
3171Озарбайжондаги ҳукмрон “Янги Озарбайжон” партияси 2 навбатдан ташқари сайловларда Илҳом Алиевни Озарбайжон президентлигига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда партия раиси ўринбосари Тоҳир Будагов маълум қилди.
“Бўлажак навбатдан ташқари сайловларда бизнинг номзодимиз амалдаги Президент Илҳом Алиев бўлади”, деган Будагов.
Маълумот учун, 62 яшар Илҳом Алиев 2003 йилдан буён 20 йил давомида президентлик курсисини эгаллаб келмоқда. У 2003, 2008, 2013 ва 2018 йилларда ўтказилган президент сайловларида ғалаба қозонгани айтилади. Унгача – 1993-2003 йилларда мамлакатни Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Унга кўра, Озарбайжон Республикасининг навбатдан ташқари президент сайлови 2024 йил 7 февралга белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь