Озарбайжонда Россия-Туркия кузатув маркази иш бошлади
Олам
−
30 Январь 2021
2879Бугун, 30 январь куни Озарбайжонда Россия-Туркия кузатув маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари, полковник Вагиф Даргяхли маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ушбу марказ 2020 йилнинг ноябрида Баку назорати остига ўтган Тоғли Қорабоғнинг Ағдам вилоятида жойлашган.
Даргяхлининг сўзларига кўра, Россия ва Туркия ҳарбийлари ушбу марказга аллақачон етиб келган.
Маълумот ўрнида, 2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бу 1988 йилда бошланган можаронинг давоми бўлди. Янги тўқнашув тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди.
Сулҳ битимини тузишга бўлган бир неча уринишлардан сўнг, 9 ноябрь куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари 10 ноябрдан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.
Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғ вилоятига юборилди. Арманистон фуқаролари шартномани имзолашни таслим бўлиш деб қабул қилди, шу муносабат билан Ереванда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилган норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Шартномага мувофиқ, Ағдам вилояти 20 ноябрда, Калбажар вилояти 15 ноябрда, Лочин вилояти 1 декабрда Озарбайжон назорати остига ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь