Озарбайжонда карантин яна бир ойга узайтирилди

Жамият

image

Озарбайжон расмийлари мамлакатдаги махсус карантин режимини 30 сентябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда Республика Ҳукумати ҳузуридаги тезкор штаб маълум қилди, деб хабар берди ТАСС

“Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини самарали ҳимоя қилиш учун, шунингдек, дунёда COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳали ҳам қониқарсиз эканлигини ҳисобга олиб, Озарбайжон Республикаси ҳудудида махсус карантин режимини 30 сентябрь соат 00:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда. 

Илгари махсус карантин режими 31 августгача ўрнатилганди.

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан мамлакатнинг 13 та шаҳар ва туманидан 10 тасида эпидемик вазият яхшиланиши муносабати билан 31 августдан бошлаб карантин чекловларини юмшатишга қарор қилди. 

“Баку, Сумгаит шаҳарларида ва Абшерон туманида ҳали ҳам баъзи қўшимча чекловлар амал қилади”, дейилади хабарда. Хусусан, ушбу аҳоли пунктларида, шу жумладан пойтахтда барча турдаги жамоат транспортлари дам олиш кунлари ишламайди.

Маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён Озарбайжонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 35 986 та ҳолат аниқланди, 33 461 киши соғайиб кетди, 527 бемор вафот етди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озарбайжон карантин

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг