Озарбайжонда Қизил Хоч ҳам ёпилади
Олам
−
06 Март 3144 1 дақиқа
Қизил Хочнинг Озарбайжон Республикасидаги ваколатхонаси ёпилади. Бу ҳақда ICMA хабар берди.
Маълум қилинишича, Озарбайжон ҳукумати Қизил Хоч қўмитасининг мамлакатдаги ваколатхонасини ёпишга қарор қилган.
“Маҳаллий Қизил Хоч ваколатхонасининг амалдаги фаолиятига эҳтиёж йўқ”, дейилади хабарда.
Расмийларнинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида Озарбайжон ва Қизил Хоч ўртасида “муаммолар бўлган”.
“Хусусан, Бакуга хабар бермасдан, ташкилот тан олинмаган тоғли Қорабоғ Республикасининг пойтахти Степанакертда офис очди”, деган улар.
Шунингдек, расмий Баку БМТнинг тўртта офисини – БМТни ривожлантириш дастури, БМТ аҳолишунослик жамғармаси, БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари ва БМТ болалар жамғармасини (UNICEF) ёпиш тўғрисида таклиф билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжонда Америка халқаро тараққиёт агентлиги USAID офиси, шунингдек, Россиянинг “Россотрудничество” ташкилоти ёпилганди. Қолаверса, мамлакат ҳукумати BBC Озарбайжон хизматининг Бакудаги офисини ёпишни талаб қилганди.
Live
Барчаси