Озарбайжонда ҳам ҳукумат истеъфога чиқди
Олам
−
14 Февраль
4496Озарбайжонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида ғалаба қозонган Илҳом Алиев бугун, 14 февраль куни қасамёд қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Шу муносабат билан Озарбайжон Конституциясининг 116-моддасида кўрсатилган қонунга кўра Озарбайжонда Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқди.
Мамлакат Конституциясининг 103-моддаси иккинчи қисмига кўра, Озарбайжон Республикаси Президенти қасамёд қилган кундан бошлаб ўз ваколатларини амалга оширишга киришган ҳисобланади.
Конституциянинг 116-моддасида Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Президент ўз лавозимига киришиб, ўз ваколатларини амалга оширишни бошлаган кунидан бошлаб Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузурида истеъфога чиқиши белгилаб қўйилган.
Конституциянинг 118-моддасига кўра, Бош вазир Миллий Мажлиснинг розилиги билан Президент томонидан тайинланади. Бош вазир лавозимига номзодлик таклифи Президент томонидан ўз вазифаларини бажаришга киришган кундан эътиборан бир ой ёки Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиққан кундан эътиборан икки ҳафта ичида Миллий Мажлис муҳокамасига киритилади.
Миллий Мажлис Бош вазир лавозимига номзод тўғрисидаги қарорни ушбу номзод тақдим этилган кундан эътиборан бир ҳафтадан кечиктирмай қабул қилади. Белгиланган қоида бузилган тақдирда ёки Президент томонидан тақдим этилган номзодлар Бош вазир лавозимига уч марта тасдиқланмаса, Президент Миллий Мажлиснинг розилигисиз Бош вазирни тайинлаши мумкин.
Шунингдек, 121-моддага мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларга қўйиладиган талаблар ҳам белгилаб берилди. Сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга, олий маълумотли бўлган ва бошқа давлатлар олдида мажбуриятлари бўлмаган Озарбайжон фуқароси Бош вазир, Бош вазир ўринбосари, вазир, бошқа марказий ижро этувчи ҳокимият раҳбари лавозимларига тайинланади.
122-моддада эса Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, бошқа марказий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари сайланадиган ёки тайинланадиган бошқа лавозимларни эгаллаши мумкин эмас. Бундан ташқари, тадбиркорлик, тижорат ва бошқа ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғуллана олмайдилар ҳамда хизмат маошидан, шунингдек илмий, педагогик ва ижодий фаолият учун олинган маблағлардан ташқари ҳақ олишлари тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика ҳукумати истеъфосини қабул қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь