Озарбайжон Туркия фуқаролари учун виза тартибини бекор қилди
Олам
−
02 сентябр 2019 6776 1 дақиқа
Кеча, 1 сентябрь куни Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги виза режими бекор қилинди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Эндиликда Туркия фуқароларининг бу мамлакатда визасиз қолиши 30 кунни ташкил этади.
2007 йилда Aнқара бир томонлама Озарбайжон фуқаролари учун виза тартибини бекор қилганди. Ҳозирги кунда Озарбайжон фуқароларининг Туркияда визасиз даври 30 кунни ташкил этади.
Шу йилнинг 25 июль куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги виза тартибининг бекор қилиниши муносабати билан Туркия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр