Озарбайжон Россияни огоҳлантирди

Олам

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлаштирилган Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлигини яна бир бор ўз хабарларида озарбайжон аҳоли пунктлари номини тўғри кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Озарбайжон ҳарбий бошқармаси баёнотида айтилади. 

“Биз Қорабоғ иқтисодий районини “Тоғли Қорабоғ ҳудуди” деб кўрсатишга йўл қўйилмаслигини эълон қиламиз. Озарбайжон Республикаси ҳудудида вақтинча жойлашган Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги эътиборига уларга юборилган расмий ҳужжатларда кўрсатилган тегишли хабарларда аҳоли пунктларимиз номини тўғри қўллаш муҳимлигини яна бир бор эътиборингизга ҳавола қиламиз”, дейилади баёнотда. 

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия томони эътиборига Россия Федерацияси тинчликпарвар контингентининг 2022 йил 27 ноябрдаги хабарида қайд этилган озарбайжон аҳоли пунктларининг расмий номлари Россия Федерацияси номлагани каби "Мардакерт" ва "Мартуни" эмас, мос равишда Оқдара ва Хўжаванд эканини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сўнгги кунларда Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлигига бир неча бор шу каби баёнотлар билан мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон

Баҳолаганлар

587

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made