Озарбайжон президентлигига даъвогарлар сони 16 нафарга етди

Олам

image

Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси (МСК) яна бир президентликка даъвогарнинг номзодини маъқуллади. Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, МСКнинг бугун бўлиб ўтган йиғилишида бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган.

Комиссия котиби Арифа Мухторованинг тақдимотига кўра, президентликка сўнгги бор Ҳайдар ўғли Сафаровнинг номзоди тасдиқланган.

Шундай қилиб, Илҳом Алиев (ҳукмрон "Янги Озарбайжон" партияси томонидан), Фозил Мустафо ("Буюк тузилма" партияси), Элшод Мусаев ("Буюк Озарбайжон" партияси), Гудрат Ҳасангулиев ("Бутун Озарбайжон Халқ фронти" партияси), Рази Нуруллаев ("Миллий фронт партияси"), ўзлари томонидан номзоди кўрсатилган Сарван Каримов, Матлаб Муталлимли, Абутолиб Самадов, Фикрет Юсифов, Юсиф Бағирзода, Арзуман Абдулкаримов, Юнус Ўғуз, Ғуломҳусайн Алибейли, Зоҳид Ўруж ва Фуад Алиев 2024 йил Озарбайжонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида беллашади. 

Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни Амир Темур ҳақида китоб ёзган журналист президентликка номзодини қўймоқчи экани ҳақида хабар берган эдик ва у ҳам МСК тарафидан тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон МСК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made