Озарбайжон халқаро қидирувдаги яна бир шахсни Ўзбекистонга топширди
3-саҳифа
−
06 Май 7116 1 дақиқа
2000 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.Ў.нинг жиноий жавобгарликка тортилиши учун экстрадиция қилиниши юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратурасининг сўрови қаноатлантирилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда катта миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган С.Ў. жорий йилнинг февраль ойида Озарбайжонда аниқланиб, қўлга олинган ва унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Фуқаролик, оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” 2002 йил 7 октябрдаги Конвенцияга асосан, айбланувчининг экстрадицияси (ватанга топширилиши) ҳақида қарор қабул қилиниб, у Ўзбекистоннинг ваколатли органларига Озарбайжон Адлия вазирлиги Пенитенциар хизматининг махсус конвойи кузатувида топширилган.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги Конвенцияга асосан апрель ойида ҳам 30 ва 63 ёшли халқаро қидирувдаги шахслар Ўзбекистонга топширилган эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь