Озарбайжон Италиядан қурол сотиб олмоқчи
Олам
−
21 Сентябрь 2023
4230Озарбайжон ҳукумати Италия билан қурол сотиб олиш борасида бир неча ойдан бери музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда “La Repubblica” газетаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Баку умумий қиймати 1-2 миллиард еврога баҳоланган ўқув самолётлари, пулемётлар, ўзиюрар зенит қуроллари, ҳарбий транспорт самолётлари ва сув ости кемаларини сўрамоқда. Икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида музокаралар ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеалар Италия ҳукумати учун муаммо туғдирмоқда. Италия қуролларини етказиб беришни назорат қилувчи UAMA махсус бўлимининг рухсат бермаслиги сабабли барча шартномалар ҳали ҳам блокланган.
“1992 йилги қоидаларга кўра, ҳарбий тўқнашув ҳолатидаги давлатга қурол сотилмайди. Шу муносабат билан Баку Туркия ва Исроилда муқобил ишлаб чиқарувчиларни қидира бошлади”, деб даъво қилмоқда “La Repubblica”.
Вазият Рим учун Баку билан муносабатларнинг энг муҳим жиҳати – газ таъминотига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деган хавотирлар бор. Шундай ҳолатда Италия Россиядан газ сотиб олиш орқали эҳтиёжини қоплаш ниятида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь