Озарбайжон Ғазо учун пул ажратмайди
Олам
−
15:39 3723 1 дақиқа
Озарбайжон “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи йиғилишида эълон қилинган Ғазо сектори учун 7 миллиард долларлик молиявий ёрдам пакетида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.
Озарбайжон “Тинчлик кенгаши”га аъзо сифатида унинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг баёнотига зид равишда Озарбайжоннинг “Тинчлик кенгаши” йиғилишида эълон қилинган Ғазо учун 7 миллиард долларлик молиявий лойиҳада иштирок этиши кўзда тутилмаган.
Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон келажакда “Тинчлик кенгаши” орқали Ғазодаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этишни кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Ўзбекистон дохил бир гуруҳ мамлакатлар, жумладан, Озарбайжон Ғазо секторини қайта тиклаш учун ёрдам пакетига 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратганини эълон қилган эди.
Live
Барчаси