Озарбайжон BRICS'га қўшилиш истагини билдирди
Олам
−
11 Июль
4322Озарбайжон Республикаси BRICS гуруҳига қўшилиш истагини билдирмоқда. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Соҳиба Гафарова BRICS 10-парламент форумининг ялпи мажлисида сўз очди.
“Озарбайжон ўзининг ташқи сиёсатида мулоқот, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни доимо қўллаб-қувватлайди. Бу халқаро платформалар доирасидаги фаолиятга тааллуқлидир, хусусан, Озарбайжон BRICS'га қўшилиш истагини билдиряпти”, деган Гафарова.
Гафарова, шунингдек, халқаро парламент платформалари доирасида самимий мулоқотлар тарафдорилигини билдирган.
“Парламентлар ҳамкорликни ривожлантириши, кўприклар қуриши, қарама-қаршиликка қарши курашиши керак, масалан, Европа парламентида бўлгани каби, биз самимий мулоқотни ривожлантиришимиз керак”, дейди у.
Бундан ташқари, Миллий Мажлис раиси 11-12 июль кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган ушбу BRICS парламент форуми ҳамкорликнинг самарали платформасига айланишига ишонч билдирган.
Маълумот учун, BRICS гуруҳи 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган ва 2011 йилда унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлди. Бу йил ассоциацияга Россия Федерацияси раислик қилмоқда. Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида BRICS саммити бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго ва Туркия BRICS'га қўшилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси