Озарбайжон арманистонлик уч футболчини ҳибсга олди
Олам
−
29 Август 2023
5305Озарбайжон суди кеча, 28 август куни Тоғли Қорабоғдан чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган Арманистоннинг уч фуқаросини 10 кунга ҳибсга олди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
“Қўлга олинган Арманистон фуқаролари – Ален Саргсян, Ваге Овсепян ва Левон Григорянга нисбатан Бош прокуратура қарори билан Озарбайжон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 338-1-моддаси (тарқатиш тақиқланган ахборотни ахборот ресурсида ёки Интернетда жойлаштириш) билан иш қўзғатилди. Суд қарори билан Саргсян, Овсепян и Григорян 10 суткалик маъмурий қамоққа олинди”, дейилади БП хабарида.
Бош прокуратуранинг таъкидлашича, суд қарори ижро этилгач, учаласи ҳам Озарбайжондан чиқариб юборилади.
Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, ҳибсга олинган йигитлар 2021 йилда Озарбайжон байроғига нисбатан ҳақоратли ҳаракатлар содир этган. Ўшанда интернетда қорабоғлик ёшлар футбол жамоаси ўйинчилари Озарбайжон байроғини оёқлари билан босиб, бинони тарк этгани акс этган видео эълон қилинган эди.
“Аслида ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 283.2.3 (уюшган гуруҳ томонидан миллий, ирқий, ижтимоий ёки диний адоват ва адоват қўзғатиш) ва 324 (Озарбайжон Республикаси давлат байроғи ёки давлат гербини ҳақорат қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жамоанинг барча ўйинчилари қидирувга берилган эди”, дея изоҳ берди Озарбайжон Бош прокуратураси.
Охир-оқибат, ушбу футбол жамоасининг уч нафар аъзоси Лочин назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинди.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, ҳибсга олинганлар ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланган, сўроқ пайтида уларнинг барчаси жиноят содир этганликларини тан олган ва чин дилдан пушаймонлиларини билдиришган. Ушбу ҳолатлар, шунингдек, айбланувчининг ёши (энг ёши каттаси 23 ёш) инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши тугатилиб, маъмурий иш юритиш билан малакаланган.
LiveБарчаси