Озарбайжон Арманистондан товон пули талаб қилди
Олам
−
27 Февраль 2023
5284Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун Арманистонга қарши давлатлараро арбитраж жараёнини бошлади. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“2023 йилнинг 27 февралида Озарбайжон Энергия Хартияси шартномасига мувофиқ, Арманистонга қарши давлатлараро арбитраж жараёнини бошлади. Арманистонга тақдим этилган арбитраж билдиришномасида Озарбайжон томони Озарбайжон ҳудудларининг қарийб 30 йиллик (1991 йилдан 2020 йилгача) босиб олиниши давомида Озарбайжоннинг энергия ресурсларига бўлган суверен ҳуқуқлари бузилгани учун товон тўлаш ва молиявий компенсация талаб қилмоқда”, дейилади баёнотда.
Унда таъкидланишича, Арманистон Озарбайжонни Қорабоғ минтақасидаги энергия ресурсларидан ҳарбий куч ишлатиш йўли билан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилиб, Озарбайжоннинг энергия ресурсларини ўз манфаати йўлида ишлатиб, Энергия Хартияси шартномасининг кўплаб қоидаларини ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузган.
“Энергетика Хартияси шартномасига мувофиқ Озарбайжоннинг Арманистонга қарши давлатлараро даъвосининг асоси Арманистон томонининг Қорабоғ минтақасининг бой гидроэнергетика ресурсларидан ноқонуний эксплуатация қилишидир”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Озарбайжон ички сув ресурсларининг 25 фоизи шу минтақада тўпланган. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Арманистон томонидан ноқонуний эксплуатация қилинган энг йирик гидроэнергетика иншооти 1994 йилда Арманистон томонидан босиб олинган Сарсанг сув омборидаги Тертер ГЭСидир.
Бундан ташқари, ҳисоботга кўра, ишғол даврида Арманистон Озарбайжоннинг суверен ҳудудида рухсатсиз камида 37 та гидроэнергетика иншоотини қурган, кўмир захираларини ноқонуний ўзлаштирган ва Нахичеванни табиий газ билан таъминловчи инфратузилмани ишдан чиқарган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь