Озарбайжон-Арманистон чегарасида вазият кескинлашди. АҚШга ахборот берилди

Олам

image

Арманистон қуролли кучларининг 11 январь куни тушдан бошлаб уюштирган провокацияси натижасида Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Калбажар вилояти йўналишида вазият кескинлашди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Озарбайжон армиясининг кўрсатилган йўналишдаги бўлинмалари ҳеч қандай авиация ва артиллерия воситаларидан фойдаланмасдан, душманни бостириш учун тегишли жавоб чораларини кўрмоқда. 

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳозирда оператив вазият Озарбайжон армияси бўлинмалари назорати остида. 

Аввалроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман кучларининг навбатдаги провокацияси натижасида 11 январь куни тушда Озарбайжоннинг Арманистон билан чегарадош Калбажар вилояти ҳудудида озарбайжонлик ҳарбий Аяз Назаров ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. 

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Арманистон минтақадаги кескинликни кучайтириш учун бевосита жавобгардир

“Биз Арманистоннинг ҳарбий провокацияларини давом эттираётганини кескин қоралаймиз. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича чоралар кўриш ўрнига давлат чегарасида навбатдаги қонли провокация амалга оширилди, Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти минтақадаги кескинликнинг кучайишига бевосита жавобгардир”, дейилади баёнотда. 

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Арманистон провокацияси ҳақида маълумот берди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Карен Донфрид билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ вазият юзасидан фикр алмашган. 

Байрамов минтақадаги вазият, жумладан, Озарбайжон томонининг уч томонлама баёнотларни амалга ошириш билан боғлиқ қадамлари ҳақида гапирган. Вазир қарама-қарши томонга Арманистон томони давлат чегарасида провокация қилишда давом этаётгани, бунинг натижасида Озарбайжон Қуролли кучларининг бир нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган.

Дипломат бу провокация учун бевосита Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти жавобгар эканлигини таъкидлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг