Озарбайжон ҳарбийлари Қозоғистонда рус тилида таълим олишдан воз кечди (видео)
Олам
−
02 Июнь
7848Озарбайжонлик ҳарбий хизматчилар Қозоғистон Мудофаа миллий университетида ўқишни рус тилида эмас, балки қозоқ тилида давом эттириш истагини билдирди. Бу ҳақда ушбу университетнинг бошлиғи, генерал-майор Асқар Мустабеков маълум қилди.
Унинг айтишича, тайёргарлик курсларига келган хорижлик ҳарбийлар аввалига рус тили курсидан ўтади. Шундан сўнг ҳарбий тайёргарлик бошланади.
Бироқ, Озарбайжондан келган аскарлар бунга рад жавобини бериб, қозоқ тилида ўқитмоқчи эканини айтган. Университет раҳбари бу қарордан ҳайратда қолган.
“Озарбайжонда улар азари, турк ёки инглиз тилларида таълим олади. Шу сабабли улар бизнинг университетда ўқишни қозоқ тилида олиб боришни хоҳлади”, деган Мустабеков.
Мустабековнинг айтишича, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб университетда қозоқ тили курслари очилади.
“Аввал улар қозоқ тилини ўрганади. Курслар 9 ой давом этади”, дея таъкидлаган генерал.
Шунингдек, Мустабеков ушбу курслар университетдаги рус тили курслари тажрибаси асосида тузилишини қўшимча қилган.
“Хитой, Франция ва Ҳиндистондан келган офицерлар университетда дастлаб рус тилини ўрганиб, шундан сўнг таълим олади”, деган у.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Қозоғистон Мудофаа миллий университетида КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) аъзо мамлакатларидан келган ҳарбий хизматчилар таҳсил олмоқда. Уларга ҳарбий фанлар рус тилида ўқитилади.
LiveБарчаси