Озар-арман чегарасидаги жангларда неча киши ҳалок бўлгани айтилди

Олам

image

Озарбайжон билан чегарада бир неча арман аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ереван маълум қилди.  

“16 ноябрь куни Озарбайжон Қуролли Кучларининг ҳужуми натижасида бошланган жангларда арман томондан олти киши ҳалок бўлди”, дейилади Арманистон Мудофаа вазирлиги сайтида. 

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлардан бирининг шахси ҳали аниқланмаган. Россия томони воситачилигида асирга олинган аскарларни ватанига қайтариш ишлари давом этмоқда. 

Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Арманистон-Озарбайжон чегарасида вазият нисбатан барқарор экани қайд этилган. 

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ереван озарбайжонлар Килисали тоғи ҳудудида мамлакатга бостириб кирганини, бир арман аскари ҳалок бўлгани, 13 нафари асирга олингани ва 24 нафари билан алоқа узилганини маълум қилганди. 

Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан чегарадаги тўқнашувда етти нафар озарбайжон аскари ҳалок бўлгани, ўн нафари яралангани ҳақида хабар берди. 

Икки Республика Мудофаа вазирлари билан телефон суҳбатида уларнинг россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу Москва вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беришга тайёрлигини, таъкидлаган, шундан сўнг жанглар тўхтатилган. 

Кеча, 18 ноябрь куни Баку арманларнинг янги ҳужумини эълон қилиб, унинг бостирилганини, Озарбайжон ҳарбийлари орасида йўқотишлар йўқлигини таъкидлади. 

Маълумот учун, 2020 йилнинг 11 ноябрига ўтар кечаси Россия воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон етакчилари ўқ узишни тўхтатиш бўйича уч томонлама баёнот имзолаган бўлсалар-да, ҳали-ҳануз икки ўртадаги чегара нотинч, вақти-вақти билан чегарада ўқ отилиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг