“Оёғи осмонда кузов”. Тошкентда юк машинаси кўприкка бориб урди
Жамият
−
14 Декабрь 2019 10537 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда юк машинасининг кузови бетонга бориб урилгани, у узилиб тушгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.
Маълум бўлишича, бугун, 14 декабрь куни соат 07:30 лар атрофида пойтахтнинг Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасида 61 ёшли ҳайдовчи Бахтиёр А ўзи бошқараётган “HOHAN” русумли юк машинасини кузовини туширмаган. Оқибатда у кўприкка бориб урилган.

Йўл транспорт ҳодисасининг сабаби сифатида юк машинаси ҳайдовчиси кузовни керакли даражада туширмаганлиги этиб кўрсатилмоқда.
Жабрланганлар йўқ.

Сарвар Раҳимов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь