Ойбек Қосимов яна МОҚда иш бошлади
Спорт
−
12 Февраль 2020
10266Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ойбек Қосимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ойбек Қосимов яна Миллий Олимпия қўмитасига қайтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Миллий олимпия қўмитаси Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ойбек Қосимов номзоди МОҚ Бош котиби лавозимига илгари сурилди ва Қосимов йиғилиш иштирокчилари томонидан лавозимга сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Қосимов ушбу лавозимда 2018 йилнинг 16 январига қадар фаолият юритган. Сўнг 2018 йилнинг 16 январидан шу йилнинг февралига қадар МОВ биринчи вице-президенти лавозимида ишлади. 2018 йилнинг февралидан то бугунгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси