Оярсабаль ЖЧ тарихида ўзига хос антирекорд қайд этди

Спорт

−

image

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Оярсабаль Жаҳон чемпионатлари тарихида ўзига хос антирекордни қайд этди. Бу ҳақда Opta статистика платформаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, Испаниянинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги Кабо-Вердега қарши илк учрашувида Оярсабаль ўйиннинг дастлабки 30 дақиқаси давомида бирор марта ҳам тўпга тегмаган. Шу тариқа, у мундиаллар тарихида бундай натижа қайд этган биринчи футболчига айланган.

29 ёшли ҳужумчи Испания миллий терма жамоаси сафида ҳозиргача 54 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урган. У клуб миқёсида “Реал Сосьедад” шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси мундиалнинг илк учрашувида Жаҳон чемпионати дебютанти Кабо-Верде билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Эндиликда испанлар гуруҳ босқичидаги кейинги учрашувларини Саудия Арабистони (21 июнь) ва Уругвай (27 июнь)га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг