Ой АҚШники эмас – Роскосмос

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Ой тўғрисида янги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик. Трампнинг ушбу фармони Россиянинг Роскосмос корпорацияси томонидан кескин танқид қилинди.

Трамп кеча, 6 апрель куни америкаликларнинг космик ресурсларни қазиб олиш ҳуқуқини кафолатлайдиган фармонга имзо чекди. Шунингдек, бошқа мамлакатлар билан олти ой давомида Ойда ва бошқа фазовий жисмларда ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чиқиш ва қазиб олиш тўғрисидаги шартномаларни муҳокама қилишни буюрди.

"АҚШнинг агрессив равишда космик ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи фармони халқаро ҳуқуқларга зид. Бу билан улар халқаро ҳамкорликка зарар етказишни режалаштирмоқда", дейди Роскосмос бош директорининг халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Сергей Савельев.

Савельевнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатда бошқа мамлакатлар ҳамкорликда иш кўриши ва ушбу фармонга қарши чиқишлари керак.

"Космосни эксплуатация қилиш ва бошқа сайёраларнинг ҳудудларини эгаллаб олиш учун тажовузкор режаларни амалга оширишга уринишларга қарши туриш керак. Ушбу ҳолат мамлакатларни самарали ҳамкорликка чорлайди", дейди Савельев.

Шунингдек, у тарихда ўз манфаатини кўзлаб ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилганларнинг тақдири ҳақида эслатиб ўтди.

"Бирон бир мамлакат ўз манфаатларини кўзлаб ҳудудларни эгаллашни бошлашга қарор қилганида ушбу ҳаракати қандай якунлангани ҳақида тарихда мисоллар бор. Буни ҳамма эслайди", дея қўшимча қилди Роскосмос вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп Ой Роскосмос

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг