“Овоз” лойиҳаси учун бюджетдан қарийб 2 млрд сўм ажратилди

Маданият-санъат

image

“Овоз” мусиқий лойиҳасининг ташкилотчиларига бюджетдан 1 млрд 989 млн сўм ажратилади. Бу Маданият вазирлиги ҳамда “Talent Show” МЧЖ имзолаган шартномада кўрсатилган. Унга кўра, лойиҳа яқин кунларда фаолиятини бошлайди.

Жорий йилнинг 2 апрель куни имзоланган шартномада “Talent Show” МЧЖ лойиҳанинг суратга олиш хизматларини бажариши келтирилган. Ташкилотчиларга 6 ой давомида маълум суммада гонорар тўланади. Шартномада вазирлик бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши кўзланган.

Қайд этилишича, телелойиҳада қатнашувчи 3 нафар устоз учун ойига 38 млн сўмдан жами 684 млн сўм, 1 нафар бадиий раҳбар учун ойига 57 млн сўмдан жами 342 млн сўм, 1 нафар мусиқа директори учун 38 млн сўмдан, 228 млн сўм ҳамда 6 нафар созандага 14,5 млн сўмдан жами 522 млн сўм ажратилган.

16 март куни лойиҳанинг расмий тақдимотида унинг илк мавсуми мураббийлари Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Тоҳир Содиқов ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков қатнашиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳокимлиги “бир пиёла чой” ва тадбирларга бюджетдан 10 млрд сўм ажратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бюджет Маданият вазирлиги лойиҳа Овоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг