Овоз Абдураҳмоновники бўлиб чиқди. Вилоят ҳокимлиги расмий баёнот берди
Жамият
−
13 Ноябрь 2020
23808Бироз аввал ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга тегишли экани айтилаётган овозли ёзув тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур аудио бўйича Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий баёнот бериб, овоз ҳақиқатан ҳам Абдураҳмоновга тегишли эканини маълум қилди.
“Мазкур аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли эканлиги, аммо ушбу аудиоёзув бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари аудиоёзувда вилоят ҳокимининг билдирган фикрида барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилганлигини билиш мумкин.
Жумладан, ўтган давр мобайнида ОАВ вакиллари билан шахсан вилоят ҳокимининг иштирокида 20 дан зиёд очиқ мулоқотлар, брифинглар, пресс турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.
Шунингдек вилоят ҳокимлиги Республикамизда фаолият олиб бораётган барча ОАВ вакиллари билан доимий равишда Андижон вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий янгиликларни ёритиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйган”, дейилади баёнотда.
Овоз қачон ёзиб олинганидан қатъи назар унда ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов журналистлар ҳақида ножўя фикр билдирган. Қолаверса, мурожаат қилиб келган 5-6 нафар аёлни 15 суткага қаматиб юборганини айтган.
LiveБарчаси