ОТМларнинг битирувчи курс талабалари 2 октябрдан анъанавий таълимга қайтадими?

Жамият 7446
image

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 2 октябридан олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари учун анъанавий шаклдаги таълим бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Унда анъанавий ўқиш бошлангани билан талабалар турар жойидан хона берилмаслиги ҳам қўшимча қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди ва тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Вазирлик кўрсатмасига биноан жорий йил 2 октябрдан битирувчи босқич талабалари учун анъанавий дарслар бошланади” мазмунидаги хабарлар нотўғри эканини маълум қилади”, дейилган муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари босқичма-босқич фаолиятини тиклаяпти. Аммо ОТМларда анъанавий таълим қайтилмади. Олийгоҳларда анъанавий таълим фақатгина февралдан, ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошланиши мумкинлиги айтилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 292
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×