ОТМларда масофавий таълим шакли йўлга қўйилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида босқичма-босқич масофавий таълим шаклида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига йўллаган табригида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2030 йилда 50 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида халқаро талаблар асосида ташкил этилаётган Янги Ўзбекистон университети жорий йилдан талабаларни қабул қилади.

“Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади”, - дейди Шавкат Мирзиёев ўз табригида.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ таълим

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг