ОТМларда контракт миқдори ректорлар томонидан белгиланиши кутилмоқда

Жамият 2543
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибида айрим ўзгаришларни назарда тутади.

Қонун лойиҳасида кўрсатилишича, олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати олий таълим муассасаси ректори (филиаллар директорлари) томонидан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида эса тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон молия вазирлиги ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×